9 may Xotira va qadrlash kuni!

Inson xotirasi – muqaddas, inson qadri – ulug‘.

Mustaqilllik yillarida bu kun tom ma’noda inson xotirasi va qadriga nisbatan adolatni tiklagan, asl haqiqatni o‘zida mujassam etgan muhim tarixiy sanaga aylandi.

Xotira va qadrlash – inson aql-zakovatining betakror ma’naviy ne’matlari, tiriklikning azaliy mezonlaridir. Homiylik, saxovat va himmat, mehr va muruvvat fazilatlari xotira va qadr tushunchalari bilan o‘zaro uyg‘unlik kasb etadi. Zero, qalbi saxovatga, mehr-muhabbatga, shafqat-shafoatga to‘la insonlargina o‘z tarixini, ajdodlarini doimo xotirlaydi va fidoyi yurtdoshlari, yorug‘ kelajak yo‘lida mehnat qilayotgan kishilarning qadriga yetadi.

Ўзбекистонлик талабалар Витебск ветеринария академиясида таҳсил олади

Ўзбекистонлик талабалар Витебск давлат ветеринария медицинаси академиясида иккита мутахассислик бўйича таҳсил олади. Бу ҳақда академия вакили Дмитрий Федотов маълум қилди.

Лойиҳа июль ойи бошида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

Шартномага асосан, Витебск давлат ветеринария медицинаси академиясида университетлараро факультет ташкил этилди. Мазкур факультетда ҳар йили ўзбекистонлик 20 талаба таҳсил олади, улар уч йил Самарқандда, икки йил Витебскда ўқишади.

Бундан ташқари, Самарқанд ва Витебскда магистратура йўналишида қўшма таълимни ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шерзод Шерматов: Мактабларда бўш жой қолсагина қўшимча квота билан қабул бўлади

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов фейсбукдаги саҳифасида мактабларда биринчи синфга қабулнинг янги тизими жорий этилиши муносабати билан яна бир пост қолдирди.

Унинг сўзларига кўра, Тошкентда ўз ҳудудидаги мактабларда жой қолмагани учун бошқа мактабларда ўқишга мажбур бўлган болалар сони 28 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда.

«Тошкентдаги 81та талабгир мактабларнинг микроҳудудида яшайдиган, лекин ўзининг мактабига кира олмай бошқа мактабларда ўқишга мажбур бўлиб келаётган ўқувчиларнинг сони ҳозирги кунда 28 мингдан ортиқ экан!

Уларнинг ушбу мактабларга кира олмагани сабаби шу вақтгача бу мактабларга асосан бошқа микроҳудудлардан таниш-билиш орқали болалар қабул қилиниб, уларга жой етмай қолганидир…

Янги тизим айнан шундай болаларга қулайлик яратади, ўзининг микроҳудудидаги мактабга таниш-билишсиз, бепул кира олади (аввал бунинг имкони йўқ эди!). Бирор бола микроҳудуддан қамраб олинмасдан қолиши мумкин эмас.

Аввал шу мактаблар микроҳудуди тўлиқ қамраб олинади, ундан кейин агар жой қолсагина қўшимча квота бўйича олиш мумкин бўлади», дея ёзган вазир.

Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори асосида 2019/2020 йилги ўқув йилида Тошкентдаги 81та мактабга қабул Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Келгусида бундай тартиб бутун республика бўйича татбиқ этилиши режалаштирилган.

Бу тартибга кўра, мактабларга қабул квотаси асосий ва қўшимча квота турларига ажратилади — асосий квота ва пулли квота.

Қўшимча квота — умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги, микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган (тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган), шунингдек, умумтаълим муассасаларида таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун ажратилади. Қўшимча квота учун энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик тўлов пули тўланади, яъни ота-она фарзандини ўз микроҳудудидаги эмас, бошқа ерда жойлашган мактабда ўқишини истаса, ана шу миқдордаги пулни тўлайди. Қўшимча квоталарни олиш кузатув кенгашлари томонидан муҳокамага киритилади. Ҳар бир синфда болалар сони 35 нафардан ошмаслиги лозим.